Спорт | 13:40 / 22.08.2017
16460
1 дақиқада ўқилади

Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди

25 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

«Maydon.uz» нашри берган хабарга кўра, стадионга мухлислар киритилмайди, ушбу баҳс телевидениеда ҳам ёритилмайди, ўйин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади.

Ушбу ўйин 25 август куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид