Жамият | 11:55 / 24.08.2017
10294
2 дақиқада ўқилади

Эгри йўлнинг этагидан тутганлар

Фото: Flickr

Маълумки, белгиланган тартибни бузиб, валюта қимматликларини олиш ёки ўтказиш давлат валюта захираларига катта миқдорда зиён етказиши боис, қонунларга кўра, бундай ҳаракатлар тақиқланган. Бу каби ҳолатларни фош этиш ҳамда олдини олиш борасида Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Хусусан, СВОЖЖДЛҚК департаментининг Элликқалъа шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги деҳқон бозорида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Фарид Атаханов (исм-фамилияси ўзгартирилган) қонунга хилоф равишда фуқаро Азамат Рустамбековга жами 4 минг 300 АҚШ доллари ҳамда 1 минг Қозоғистон тенгесини сотаётганида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича Фарид Атахановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилди ва жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланди.

Мавзуга оид