Жаҳон | 13:05 / 17.09.2017
9617
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари маршали 99 ёшида вафот этди

Фото: AP

Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари авиацияси маршали Аржан Сингх 99 ёшида вафот этди, деб хабар берди Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди твиттерда.

“Менинг барча ўйларим буюк ҳарбий ва ажойиб инсон, ҲҲК авиацияси маршали Аржан Сингхнинг оиласи ва унинг вафотидан кўз ёш тўкаётганлар билан биргадир. Охиратингиз обод бўлсин”, деб ёзган Моди.

Модининг қўшимча қилишича, “Ҳиндистон 1965 йилда, Покистонга қарши уруш вақтида Сингхнинг ажойиб қўмондонлик қилганини ҳеч қачон унутмайди”.

Ҳиндистон ОАВ маълумотларига кўра, Сингх шифохонада вафот этган.

Мавзуга оид