Фан-техника | 14:37 / 26.09.2017
9563
1 дақиқада ўқилади
Илон Маск Марсга парвоз видеосимуляцияси билан бўлишди
Америкалик ишбилармон Илон Маск ўзининг Instagram саҳифасида Марсга парвоз қилишга мўлжалланган сайёралараро космик кема фаолиятининг видеосимуляцияси билан бўлишди.
Симуляция беш қисқа видеога ажратилган - ҳаво кемасининг Ердан кўтарилиш пайти, ажралиш ва ракета-ташувчининг сайёрамизга қайтиши, кеманинг орбитага чиқиши ва ёқилғи билан қувватланиши, қуёш батареяларини тарқатиш, шунингдек парвознинг ўзи ва унинг Марс юзасига қўниши кетма-кет намойиш қилинган.
Сўнгги видео сайёра терраформацияси натижасининг намойиши билан тугайди.
Бундан аввал SpaceX раҳбари ўз компанияси томонидан ишлаб чиқилган скафандр тасвирини тақдим этганди.
Мавзуга оид
22:47 / 25.09.2024
Тадқиқотчилар Марсдаги вулқонлар қайта уйғониши мумкинлигини маълум қилди
14:30 / 23.09.2024
SpaceX 2026 йилгача Марсга бешта кема учирмоқчи
23:52 / 19.09.2024
АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчириб юборилган твити бўйича текширув бошлади
21:56 / 19.09.2024