Фан-техника | 10:58 / 28.09.2017
10030
2 дақиқада ўқилади

Энг кучли Porsche 911 Нюрбургринг рекордини ўрнатди 

Фото: Motor.ru

Porsche 911 модели тарихидаги энг кучли ва экстремал янги авлод GT2 RS Нюрбургрингнинг «Шимолий айлана»сида серияли автомобиллар орасида рекорд ўрнатди. Купе трекни 6 дақиқа 47,3 сонияда босиб ўтди ва Lamborghini Huracan Performante натижасини деярли 5 сонияга яхшилади. 

Унда иккита автомобиль иштирок этган: завод пойгачиси Ник Тэнди ва Porsche синовчи ҳайдовчиси Ларс Керн бошқарувидаги машиналарни бошқаришган. Улар “Ламборгини” натижасини биринчи уринишдаёқ ортда қолдиришди. Беш марта айланиб чиқишганидан сўнг, иккала машина ҳам 6 дақиқа 50 сониядан кўп натижани кўрсатмаган. Шунга қарамай, икки ҳайдовчидан Керн тезроқ финишга келди. У йўлни ўртача соатига 184,11 км тезликда босиб ўтган. 

Porsche GT2 RS моделининг жаҳон тақдимоти «Гудвуддаги тезлик фестивали»да бўлиб ўтган эди. Орқа ғилдираклари етакчи бўлган спорткарни қарама-қарши жойлаштирилган 3,8 л ҳажмли ва 700 от кучига эга «битурбоолтилик» двигатель билан жиҳозлашган. 

GT2 RS жойидан 100 км/с тезликка 2,8 сонияда эришади. Унинг энг юқори тезлиги соатига 340 кмни ташкил этади. 

Мавзуга оид