Light | 21:57 / 23.10.2017
69446
2 дақиқада ўқилади

Нима учун самолётларда эҳтиёт чораси сифатида парашютлар берилмайди?

Самолётда бир марта бўлса ҳам учган кўплаб одамларда нима учун самолётларда унинг қулаши вазиятига парашютлар берилмаслиги борасида савол туғилган бўлса керак.

Самолётларда парашютлар берилмаслигига бир нечта сабаб бор:

Фото: © depositphotos   © depositphotos    
Фото: © depositphotos   © depositphotos    

Биринчидан, йўловчи самолёти жуда ишончли транспортдир Таққослаш учун: парвоз вақтида ҳалок бўлиш эҳтимоли 1:11 000 000 ни, йўл-транспорт ҳодисасида эса 1:5 000 ни ташкил қилади.

Иккинчидан, самолёт тахминан 10-12 км баландликда 800-1000 км/соат тезлик билан учади. Бундай шароитларда парашют умуман бефойдадир: борт ортида ҳарорат минус 40 градусдан минус 60 гача, атмосфера сийраклашган бўлади ва деярли кислород бўлмайди. Бундай шароитларда инсон омон қололмайди.

Учинчидан, турбулентлик ҳудудига тушиш серҳаяжон йўловчиларда саросима келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолат парвоз вақтида вазиятни таранглаштириб, уни баъзи инсонлар учун чидаб бўлмас қилиши мумкин.

Фото: © depositphotos   © depositphotos    

Тўртинчидан, авиафалокатларнинг аксарияти самолётнинг қўниши ёки учиши вақтида юз беради. Бундай шароитида эса йўловчилар парашютдан фойдаланишга улгура олмайдилар, чунки бундай паст баландликларда уни очишга улгуриб бўлмайди.

Бешинчидан, авиафалокат вақтида одамлар саросимада бўладилар ва уларнинг бундай шароитда парашют тақиши ва сакраш жойига тартибли ҳолда етиб бориш жуда мушкул масаладир.

Фото: © depositphotos  

Олтинчидан, 100-500 киши учун парашютлар комплектини ташиш жуда мушкулдир. Чунки бунда самолётларни қўшимча юк билан юклашга тўғри келади, йўловчилар юкини жойлаш учун жой қолмайди. Бундан ташқари, бу авиачипталар нархи ошишига олиб келади, чунки парашютлар анча қиммат туради.

Мавзуга оид