Ўзбекистон Тожикистонга таклиф билан чиқди
Ўзбекистон Тожикистонга китоблар алмашишни таклиф қилди. Ўзбекистон томонининг Тожикистон маданият вазири Шамсиддин Орумбекзодага йўллаган мактубида тожикистонлик муаллифлар асарларини Самарқанд ва Бухорода ҳамда ўзбекистонлик муаллифлар бадиий асарларини Душанбеда сотувини йўлга қўйиш таклиф этилган. Бу ҳақда «АП» Тожикистон Маданият вазирлигидаги манбага таянган ҳолда хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда тожик китоблари сотуви ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида тўхтатилган.
Советлар Иттифоқи даврида эса Самарқандда тожик китобларини сотиш бўйича фақат битта дўкон фаолият кўрсатган. Тожиклар кўп истиқомат қилувчи шаҳарлар ва туманларда ўзбек тилидаги китоблар билан бир қаторда, тожик тилидаги китоблар ҳам сотилган.
Тожикистонда ўзбек муаллифларининг китоблари эркин сотилган, бундан ташқари, Душанбеда Тожикистондаги ўзбек тилида ижод қилувчи ёзувчилар ва шоирлар китоблари чоп этилган.
Тожикистон Маданият вазирлиги юқорида тилга олинган ташаббус албатта қўллаб-қувватланишига ишонч билдирди.
Мавзуга оид
18:54 / 28.09.2024
Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024