Амазонка ўрмонларида қароқчилардан қочган америкалик оила топилди
Бразилияда қароқчилар ҳужумига учраган 4 кишидан иборат америкалик оила топилди. Оила қароқчилар ҳужумидан қутулишга муваффақ бўлган, деб хабар бермоқда globo.com портали.
Америкаликлар 30 октябрда Амазонка бўйлаб паромда кетаётганларида қароқчилар ҳужумига учраганлар. Босқинчилар америкалик оилага тегишли нарсаларни ўғирлашган, оила эса яширинишга муваффақ бўлган.
Бразилия ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, оила эр-хотин ва уларнинг 3 ва 7 ёшли фарзандларидан иборат бўлган. Улар 1 ноябрда Пара штатидаги қишлоқ аҳолиси томондан топилганлар. Оила Амазонка бўйлаб серфинг доскасида сузаётган бўлган. Америкаликлар топилганларида жуда кучсизланган ва қўрққан ҳолда бўлганлар. Шифокорлар уларда ҳашаротлар чаққан излардан бошқа жароҳатлар топишмаган.
Мавзуга оид
15:39 / 23.09.2024
Бразилияда дарёлар қуриб қолди. Даҳшатли қурғоқчилик сабаби нимада?
23:08 / 21.09.2024
Бразилиядаги қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари бутун дунёда қаҳва нархининг ошишига олиб келмоқда
15:10 / 21.09.2024
Бразилияда X ижтимоий тармоғи деярли 1 млн доллар жаримага тортилди
13:10 / 21.09.2024