Видео: Ҳиндистонда эшаклар “қамоққа олинди”
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бир тўда эшак 4 кунга “қамоққа олинди”. Таъкидланишича, бунга эшакларнинг қамоқхона биноси олдида экилган қиммат ўсимликларни еб қўйиши сабаб бўлган. Эшаклар маҳаллий сиёсатчилардан бири вазиятга аралашгач, 4 кундан кейин “озод қилинган”.
“Биз эшаклар эгаси билан вазият ҳақида гаплашганимизга қарамай, у эшакларига бу ҳудудда ўтлашга рухсат берган. Шунда биз ноодатий йўл тутиб, эшакларни “қўлга олишга” қарор қилдик”, деб айтди қамоқхона бошлиғи.
NDTV телеканали маълумотларига кўра, эшаклар маҳаллий сиёсатчи гаров пули тўлагандан кейин чиқариб юборилган.
Шунга ўхшаш воқеа 2008 йилда Мексикада юз берганди. Ўшанда эшак инсонга тан жароҳатлари етказиш айби билан “қамоққа олинганди”.
Мавзуга оид
23:11 / 27.09.2024
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
15:07 / 27.09.2024
Фестивал фожиага айланди: Ҳиндистонда 46 киши чўкиб кетди, уларнинг аксарияти болалар
22:19 / 24.09.2024
АҚШ Ҳиндистонга қарийб 300 та тарихий буюмларини қайтаради
21:42 / 23.09.2024