Гуанчжоуда мингдан кўпроқ дрон ёрдамида антиқа шоу намойиш қилинди
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Fortune Global Forum 2017 иқтисодий форуми вақтида 1180 та дрон ёрдамида ёруғлик шоуси уюштирилди. Форум ташкилотчилари худди шу шаҳарнинг ўзида февралда ўрнатилган рекордни янгилашди. Аввалги рекордда мингта дрон қўлланганди.
Янги рекорднинг қайд қилинишига сабабчи бўлган дронларнинг умумий оғирлиги бир тоннага яқин келган. Дронларни маҳаллий стартап eHang томондан яратилган тизим орқали бир оператор пультдан бошқарган.
Барча дронлар синхрон равишда ишлаган. Агар бирорта дрон синхронликдан четлашса ва белгиланган баландликка кўтара олмаса, у шоуга тўсқинлик қилмай, ерга қайтган. Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, оператор тизимга керакли сценарийни киритиб, тугмани босиши кифоя қилган. Шундан кейин у томошабинлар билан бирга шоуни кузатиб, завқлана олиши мумкин бўлган.
Мавзуга оид
12:55 / 21.12.2024
Татаристон бўйлаб дронлар ҳужуми кузатилди
15:33 / 18.12.2024
АҚШдаги сирли дронлар: улар ҳақида нималар маълум?
16:14 / 14.12.2024
ОАВ: Германия узра РФ ҳарбий дронлари учиб ўтган бўлиши мумкин
15:12 / 13.12.2024