Америкаликларни бошпанасизларга “тинчлик бермаётган” роботлар ғазаблантирди
АҚШнинг Сан-Франциско шаҳри маъмурияти кўчаларнинг автоном роботлар томондан патруль қилинишига рухсат берганди. Бироқ бу ташаббус фуқаролар томондан танқид қилиниб, у тезда тугатилган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Роботлар вазифасига Microsoft каби технологик компаниялар кампуслари, стадион ва паркларни дайдилардан ҳимоя қилиш учун бу объектларни кўздан кечириб юриш кирган. Робот Knightscope компанияси томондан ишлаб чиқилган.
Бироқ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари роботларнинг татбиқ қилинишига салбий муносабат билдиришган. “Капитализм: бошпанасизларга уй беришнинг ўрнига, уларга “уйча” ясашда халақит берувчи роботларни яратишга катта пуллар сарфланмоқда”, деб танқидий фикр билдирган журналист Бен Нортон.
Натижада мутасаддилар “робокоп”ларнинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилишган.
Мавзуга оид
22:24 / 31.12.2024
Римда бошпанасизлар учун қишки палаткалар пайдо бўлди
10:50 / 04.12.2024
Олимлар спиртдан ёнилғи оладиган мини-роботларни ихтиро қилди
15:44 / 13.11.2024
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
16:03 / 11.11.2024