Япония ўз ҳудудида АҚШ РҚМ нега жойлаштирилганини маълум қилди
Ракеталарга қарши ер усти мудофаа тизими Япония ва унинг фуқаролари ҳимоясига қаратилган бўлиб, Япония томонидан бошқарилади ҳамда қўшни мамлакатларга таҳдид уйғотмайди. Бу ҳақда РИА Новости Япония ТИВ баёнотига асосан хабар бермоқда.
"Биринчи навбатда шуни айтиш керакки, биз ОАВ орқали тарқалган баёнотларга изоҳ бермаймиз. Японияда Aegis Ashore РҚМ тизимининг жойлаштирилишига келсак, мамлакатимизнинг ракеталарга қарши мудофааси фақат мудофаа тизими саналади. У бизнинг фуқароларимиз ҳаёти ва мулкини ҳимоя қилишга йўналтирилган, давлатимиз уни бошқармоқда, у Япония атрофидаги бошқа мамлакатларга таҳдид уйғотмайди", - дея маълум қилган Япония ТИВ вакили.
Шу билан бирга, ТИВдан таъкидлашларича, Япония ҳамон тўрт орол қайси давлатга тегишли экани борасида қатъий музокараларни олиб бориш ҳамда Россия билан тинч шартномани имзолаш ниятида.
Япония ҳукумати 19 декабрь куни мамлакат ҳудудида Американинг иккита Aegis Ashore ракеталарга қарши ер усти мудофаа мажмуасини жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилди. Уларни мамлакат шимолидаги Акита префектураси ва жануби-ғарбдаги Ямагутида жойлаштириш режалаштирилмоқда. Тахминларга кўра, уларнинг ҳаракат радиуси давлатнинг бутун ҳудудини қамраб олади. Ҳар бир қурилма Японияга тахминан 890 млн долларга тушади. Токио улар 2023 йилга қадар ишга тушишидан умид қилмоқда.
Мавзуга оид
21:21
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
18:48
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46