Саудия Арабистонида ҳамширалар касал чақалоқни калака қилишди (видео)
Саудия Арабистонида маҳаллий шифохоналардан бирида юз берган воқеа кенг муҳокама қилинмоқда.
Гап шундаки, шифохонадаги бир неча ҳамшира жонлантириш бўлимига инфекция билан тушган чақалоқни калака қилишган. Улар бу қилмишларини видеога ёзиб олишган. Видео интернетда пайдо бўлгандан кейин ундаги “қаҳрамонлар” қидирила бошланган.
Видеода ҳамшира майнавозчилик қилиб, ўзига ўхшаган бефаҳм ҳамкасбларининг кулгулари остида чақалоқнинг бошини эзиб, уни калака қилганини кўриш мумкин.
Полиция “томоша кўрсатган” ҳамширани ҳам, “томошабин” бўлган ҳамшираларни ҳам аниқлаган. Улар бу касб бўйича ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилдилар.
Болакайнинг отаси кўрганларидан карахт ҳолга тушганини айтган: унинг фарзанди интенсив даволаниш палатасида 10 кун давомида қолган ва у тиббиёт ходимлари бундай разилликка боришларини хаёлига ҳам келтирмаган.
Мавзуга оид
12:40 / 27.09.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар форуми ўтказилиши мумкин
23:45 / 26.09.2024
Саудия Арабистони нефт қазиб чиқаришни ошириб, Россия бюджетига зарба беришга тайёрланмоқда
13:38 / 24.09.2024
Саудиянинг аср лойиҳасига айланиши кутилган Vision 2030 дастури қийинчиликларга дуч келди
08:20 / 11.09.2024