Ўзбекистон | 22:50 / 22.01.2018
135021
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбари ўзгарди

Фото: uzairways.com

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси раҳбари ўзгарди. Улуғбек Рўзиқулов миллий авиакомпания бош директори лавозимидан озод қилинган. «KUN.UZ»нинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари»даги манбаси ушбу маълумотни тасдиқлади. 

2017 йилнинг августида 2002 йил июнидан буён авиакомпанияга раҳбарлик қилиб келган Валерий Тян ўрнига «Ўзавтосаноат»нинг собиқ раҳбари Улуғбек Рўзиқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори этиб тайинланганди.

Миллий авиакомпанияга бунга қадар биринчи ўринбосар лавозимида фаолият юритган Бахтиёр Ҳакимов янги бош директор этиб тайинланган. Ҳакимов муқаддам Тошкент халқаро аэропорти директори лавозимида ҳам ишлаган.

Бу ўзгариш сўнгги вақтларда жамоатчилик томонидан авиакомпания номига билдирилган танқидлар фонида рўй бермоқда. Интернетда бир неча марта миллий авиакомпания рейслари учун чипталар нархлари жуда қимматлиги ва бу аҳолига ноқулайликлар келтириб чиқараётгани танқид қилинганди.

Мавзуга оид