АҚШнинг ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими синови муваффақиятсиз якунланди
АҚШнинг ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими Aegis’нинг Ҳавайидаги синови муваффақиятсизлик билан якунланди. Бу ҳақда Пентагондаги манбаларга таяниб хабар берилди.
Aegis тизими жиҳозланган SM-3 зенит ракетаси самолётдан учирилган объектни уриб тушира олмади. Ракеталар ҳужумига қарши мудофаа агентлигида бу маълумот тасдиқланган, бироқ тафсилотлар ошкор қилинмаган.
Ўтган ҳафтада Пентагон АҚШ ўз ҳудуди ва Ҳавайи ҳудудини Шимолий Кореянинг “кам сонли” қитъалараро ва ўрта масофаларга мўлжалланган ракеталаридан ҳимоялай олишига ишончи комиллигини билдирган ҳисоботни чоп этганди.
2017 йил июлда ҳам SM-3 ракетаси синов вақтида юқори тезликдаги нишонни пойлай олмаганди. Ўшанда бу муваффақиятсизлик инсон омили билан тушунтирилганди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.01.2025
Трампга Гренландия нима учун керак?
10:31 / 11.01.2025
Машъум автоҳалокат – АҚШ президенти Байден ҳаётида содир бўлган аянчли ҳодиса тарихи
10:11 / 11.01.2025
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
23:05 / 10.01.2025