Саудия Арабистонида аёлларга ресторанларда ишлашга рухсат берилди – ОАВ
Саудия Арабистонида тез орада аёллар умумий овқатланиш соҳасида ишлашни бошлайдилар, деб хабар бермоқда Khaleej Times нашри.
Дастлабки босқичда аёллар мамлакатнинг 16 ресторанида синов муддати билан ишга олинадилар. Шунингдек, ресторанлар эгалари билан маслаҳат кенгаши ташкил этилади, у аёлларнинг бу соҳада ишга жойлашишлари стратегиясини муҳокама қилади.
Айни вақтда Саудия Арабистонида аёллар ўртасида ишсизлик 33 фоизни, умумий ишсизлик эса 12 фоизни ташкил қилади.
Аввалроқ қиролликда аёллар муайян шартлар билан маълум соҳалардагина ишлашлари мумкин бўлган. Аёлларнинг бошқа соҳаларда иштирокларини кенгайтириш Саудия Арабистони ҳукуматининг “Vision 2030” номли иқтисодий ислоҳотларининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу стратегияга кўра, аёлларнинг меҳнат бозоридаги ҳиссасини 2030 йилгача 30 фоизгача ошириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:40 / 27.09.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Саудия Арабистони ишбилармонлар форуми ўтказилиши мумкин
23:45 / 26.09.2024
Саудия Арабистони нефт қазиб чиқаришни ошириб, Россия бюджетига зарба беришга тайёрланмоқда
13:38 / 24.09.2024
Саудиянинг аср лойиҳасига айланиши кутилган Vision 2030 дастури қийинчиликларга дуч келди
08:20 / 11.09.2024