Ўзбекистон | 09:23 / 06.02.2018
12314
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» «Умра» дастурини амалга оширишга киришди 

Жорий йилнинг 1 февралидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Умра. Баҳор-2018» дастури доирасида қатновларни амалга ошира бошлади. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.

Навбатдаги дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича жами 46та қатнов амалга оширилиб, 8736 нафар зиёратчини  Boeing 767 самолётларида белгиланган манзилга эсон-омон етказиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, миллий авиаташувчи мутахассислари томонидан «кичик ҳаж» амалига пухта ҳозирлик кўриш билан бирга зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш, юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Жумладан, зиёратчилар билан ишловчи махсус гуруҳ ташкил этилган. Шунингдек, саҳн таомномасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ундан ҳалол гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар, турли салатлар, сархил мевалар ва ширинликлар ўрин олган. Миллий авиакомпаниянинг барча таркибий бўлинмалари мазкур дастурни амалга оширишга шай.

«Умра. Баҳор-2018» дастури шу йилнинг 29 мартига қадар давом этиши кўзланган.

Мавзуга оид