Жаҳон | 16:00 / 21.02.2018
11289
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Иннинг синглиси фарзанд кутаётгани маълум қилинди

Фото: Reuters

КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон фарзанд кутмоқда. Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасига аъзо бўлган Ё Чжон ҳомиладор экани ҳақида Япониянинг «Иомиури» газетаси Пёнгчангдаги олимпиадага ташриф буюрган КХДР делегациясидаги вакиллардан бирига асосан хабар берди.

Аввалроқ Ким Ё Чжон ҳомиладор экани ҳақида «Рёнхап» агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатганди.

Аввалроқ Шимолий Кореянинг расмий раҳбари Ким Ён Нам ва мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга ташрифини якунлагани ва ортга қайтиб кетгани хабар берилганди. Делегация Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва бош вазир Ли Нак Ён билан музокаралар ўтказган. 

Мавзуга оид