Жаҳон | 11:19 / 13.03.2018
10846
1 дақиқада ўқилади

Ҳейли Сурияни огоҳлантирди

Фото: Seth Wenig/AP

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли сўзларига кўра, Америка томони Сурия ҳудудида янги ҳаракатларга тайёр. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Шунингдек, биз кимёвий ҳужумлар ва чидаб бўлмайдиган азоб-уқубатлар йўли билан ўз хоҳишини мажбурлаб ўтказмоқчи бўлган исталган давлатни огоҳлантирамиз. Айниқса, бу Сурия режимига алоқадор: Қўшма Штатлар агарда керак бўлса, ҳамон тегишли ҳаракатларга тайёр турибди. Бу биз хоҳлаган йўл эмас, бироқ бу биз танламоқчи бўлаётган йўлдир, буни аниқ кўрсатдик. Биз уни яна танлашга тайёрмиз», - дея айтиб ўтди Ҳейли.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ кимёвий ҳужум амалга оширилган Суриядаги авиабазага муваффақиятли зарба берди, сабаби БМТ Хавфсизлик кенгаши тегишли чораларни кўрмади.

Мавзуга оид