Шавкат Мирзиёев Дэн Сяопинни кўпроқ ўқишни тавсия қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой қандай қилиб ривожланиш соҳасида инқилоб қилгани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Давлат раҳбари Самарқанднинг Паст Дарғом туманида ўтказган видеоселектор йиғилишида Хитой мўъжизасининг ҳақли равишда муаллифи ҳисобланувчи Дэн Сяопинни кўпроқ ўқишни тавсия қилди, деб хабар қилмоқда мажлисда иштирок этган KUN.UZ мухбири.
“Мана бордик, Иштихонда оқсоқолникига, яхши одам. Бизни жуда ҳурмат-иззат билан кутиб олди. 8 сотих ери бор. Мен шу ерда савол бердим. Неча йил бўлди мустақиллигимизга? 27 йил. Нечта дарахт экдингиз? 8 сотих ерга мустақиллик йилларида битта ҳам дарахт эккани йўқ. Бўм-бўш. 8 сотихга картошка экилган. Иссиқхона қилинган, кичкинагина, лимон экилган ва ҳакозо.
Мен нима демоқчиман? Дэн Сяопинни кўпроқ ўқинглар. Мана Хитой қандай қилиб инқилоб қилди? Ҳар бир шахсни ишлатди. Қилич биланми, қамчи биланми, қатъиназар ишлатди уларни. Бизнинг қаеримиз кам?
Мен сўрадим, 3 сотих картошканинг пули қанча бўлади? Ҳа, шунча. Нега бошқа нарсалар, анор, беҳи экмагансиз? Даромад қилиш керак-ку, ахир! Ҳа, энди қиламиз. Иштихонда нима яхши бўлади? Узум яхши бўлади. Нега олтиариқликлар 20талаб машина олади. Узум экади. Даромад қилади. Олтиариқда 8 сотих ери йўқ. 2 сотих ери бор. Олтиариқда 8 сотих ери бор киши бойвачча дейилади”, - дея Президент шахсий томорқадан унумли фойдаланиш борасида куюнчаклик ўз фикрларини билдирди.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024