Жаҳон | 14:57 / 26.03.2018
5943
2 дақиқада ўқилади

«Ёмғирли кун фонди». Халқаро валюта жамғармаси раҳбаридан ноодатий ташаббус

Фото: Global Look Press

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари Кристин Лагард евроҳудуд учун «ёмғирли кун жамғармаси»ни ташкил этиш таклифи билан чиқди. У валюта иттифоқи аъзоларига келажакдаги иқтисодий муаммолар билан курашишда ёрдам беради, деб хабар қиляпти Reuters.

Лагард ўз нутқида жаҳон иқтисодиётидаги «барқарор ҳамда глобал кўтарилишни» маъқуллади.

«Бироқ, бошқа кучли қарама-қарши таҳдидли шамоллар ҳам бор. Популизм ва протекционизмга чақирувчи ҳайқириқлар кўпайгани ҳақида бир ўйлаб кўринг», - дея айтиб ўтди Лагард.

У евроҳудуд иқтисодий инқирозга тайёргарлик кўриши учун капитал бозорларининг модернизацияланган иттифоқи, яхшиланган банк иттифоқини ривожлантириш ҳамда катта фискал интеграция йўналишига қараб ҳаракатланишга чақирди.

Унинг таъкидлашича, бундай бюджет воситаси сармоядорларни тинчлантириши мумкин эди.

Аниқлик киритилишича, евроҳудуд мамлакатлари «ёмғирли кун жамғармаси»ни қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили активлар яратишга маблағлар киритиши лозим бўлади. Кейинчалик улар иқтисодий инқироз вақтида трансферларни олиши мумкин.

Мавзуга оид