Фуқаронинг 64 млн сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлар қўлга олинди
Бухоро шаҳар ИИБга "Чорбахоса" МФЙ, Гўзал кўчасида яшовчи С.Ф. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс яшаш уйига дарвозаси орқали кириб, у ердан ётоқхонасидаги сейфни калит танлаш йўли билан очиб, 64.000.000 сўмлик ҳар хил турдаги тилла тақинчоқларини ва 650 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўғирлаб, жами 69.265.000 сўмлик кўп миқдорда зарар етказганлигини билдирган эди, деб хабар қилмоқда ИИБ.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни, Когон шаҳар, Халқлар Дўстлиги кўчасида яшовчи, 1983 йилда туғилган, муқаддам (Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан) судланган Д.Д. ва унинг жиноий шериги, Когон шаҳар, Хива кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган, муқаддам (Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан) судланган Н.А. олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Д.Д. ва Н.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу шахслар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Мавзуга оид
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024