Иқтисодиёт | 15:10 / 11.04.2018
7827
1 дақиқада ўқилади

ХВЖ раҳбари жаҳон иқтисодиёти ҳақида: булутлар яқинлашмоқда

Фото: Reuters

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари Кристин Лагарднинг маълум қилишича, жамғарма ҳамон глобал ўсиш истиқболларига ижобий кайфиятда қарамоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Шунингдек унинг огоҳлантиришича, фискал стимуллар пасайиб бораётгани ва фоиз ставкалари ошиб кетаётгани туфайли «булутлар яқинлашмоқда».

Лагарднинг таъкидлашича, жаҳон иқтисодиётидаги асосий устувор нарсалар қуйидагилар саналади: протекционизмдан четлашиш, молиявий хатарлардан ҳимоя ва узоқ муддатли ўсишни таъминлаб бериш. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари Кристин Лагард евроҳудуд учун «ёмғирли кун жамғармаси»ни ташкил этиш таклифи билан чиққанди.

Мавзуга оид