Жаҳон | 20:09 / 30.04.2018
13269
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда яна портлаш, 11 ўқувчи ҳалок бўлди
Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида худкуш террорчи томонидан портловчи қурилма ҳаракатга келтирилди, мадрасада таҳсил олувчи 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали маҳаллий маъмуриятга асосан хабар қилмоқда.
Портлаш хорижий қуролли кучлар конвойи ёнида юз берди. Пажвак агентлиги маълумотларига кўра, портлаш руминиялик ҳарбийлар конвойига қарши қаратилган бўлган, улар мамлакатда НАТО миссияси доирасида бўлиб турибди. Унинг маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида олти ҳарбий хизматчи жароҳат олди.
Ҳозирча минтақада ҳаракат қилаётган ҳеч бир гуруҳ портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.
Мавзуга оид
17:13
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
17:38 / 24.12.2024
Туркияда портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда портлаш содир бўлди
16:56 / 22.12.2024