Жаҳон | 10:33 / 10.05.2018
14671
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко уруш фахрийларига ундан олдин ҳаётдан кўз юмишни “тақиқлаб қўйди”

Фото: REUTERS / Vasily Fedosenko/Pool

Беларусь президенти Александр Лукашенко уруш фахрийларига ундан олдин ҳаётдан кўз юмишни “тақиқлаб қўйди”. 

Лукашенко 9 май куни Минскдаги Ғалаба майдонида урушда ҳалок бўлганлар хотирасига гуллар қўйиш маросимида фахрийлар билан суҳбатлашиб, уларнинг Беларусда тинчликнинг сақланишига қўшган ҳиссаларини алоҳида таъкидлаб, уларга ғалаба учун миннатдорлик билдирган.  

“Биз бу тинчликнинг қадрига етар эканмиз – у бизда бўлади. Эсдан чиқаришимиз билан тинчликни йўқотамиз. Тинчликнинг йўқолиши эса нима билан тугашини яхши биласиз”, деб айтган Лукашенко. 

У сўзлари давомида фахрийларга узоқ умр ва соғлиқ тилаб қолган ва ўзидан аввал ҳаётдан кўз юммасликка чақирган.

“Мендан аввал ўлиш йўқ, эслаб қолинг”, деб айтган Беларусь президенти.

Таъкидланишича, Беларусда Иккинчи жаҳон урушининг 8 мингдан кўпроқ фахрийси яшайди. Уларнинг аксарияти 90 ёшда, бироқ 100 ёшдан ошган фахрийлар ҳам кўп.

Мавзуга оид