Ўзбекистон | 12:41 / 10.05.2018
8112
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда АКТнинг ривожи ва келгуси режалар ҳақида маълумот берилиши кутилмоқда

Фото: Shutterstock

Жорий йилнинг 22 май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида Ўзбекистонда АКТ соҳаси, ИТ таълим ривожининг тенденциялари, давлат ва бизнес ҳамкорлигидаги муаммолар муҳокама қилиниши кутилаётган  #MITCROADMAP2018​ анжумани бўлиб ўтиши эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сонли Фармони асосида, 2018-2019 йилларда ахборот технологиялари ва коммуникациялари тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланганди. Шу муносабат билан, #MITCROADMAP2018​ анжумани ташкил этилмоқда.

Маълум қилинишича, анжуманда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмадхўжаев «​Ўзбекистон ICT cоҳаси: ҳозирги ҳолат ва истиқбол»​ мавзусида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Шунингдек, «​Ўзбектелеком»​ АК Бош директори Фарҳод Рўзиев миллий операторнинг тубдан ислоҳ қилиниши борасида фикр ва режаларини оммага таништиради.

Мавзуга оид