Жаҳон | 20:44 / 11.05.2018
4385
1 дақиқада ўқилади

Грузиянинг собиқ бош вазири ҳукмрон партия раиси этиб тайинланди

Фото: РИА Новости / Александр Имедашвили

Грузиянинг “Грузия орзуси” ҳукмрон партияси 11 май кунидаги қурултойида партиянинг янги раиси номзодини тасдиқлади: партияга унинг асосчиси, тадбиркор Бидзина Иванишвили раислик қиладиган бўлди.

Апрель охирида Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили “Грузия орзуси” партияси раиси лавозимини тарк этишини ва бу лавозимни Иванишвили эгаллашини айтганди. “Грузия орзуси” коалицияси парламент кўпчилиги ва янги ҳукуматни шакллантириб, ҳокимият тепасига 2012 йил ноябрда келган.

Қурултойда шунингдек партия сиёсий кенгашининг янги таркиби тасдиқланган. Иванишвили сайловлардан кейин бош вазир лавозимини эгаллаган, бироқ маълум вақтдан кейин уни тарк этиб, “фуқаролик сектори”га ўтган. Шунга қарамай, мухолифат вакиллари Иванишвили “мамлакатни бошқаришда давом этаётгани”ни бир неча бор айтиб ўтишган.

Мавзуга оид