Иқтисодиёт | 09:37 / 17.05.2018
13457
2 дақиқада ўқилади

Борис Дубровский Тошкентга қурилиш материаллари етказиб беришни таклиф қилди 

Россия Федерациясининг Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский ўз делегация  аъзолари билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қабулида бўлишди. Меҳмонлар икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва қурилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Мулоқот чоғида Челябинск вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида дўстона муносабатларни юқори босқичга олиб чиқиш ва келгусидаги режалар ҳақида сўз юритилди. Жумладан Борис Дубровский Тошкент шаҳрининг ривожланиб бораётгани ҳақида гапирар экан, икки томонлама ҳамкорлик чоғида қурилиш материаллари (оғир вазнли юк кўтарувчи кранлар, цемент, қурилишда ишлатиладиган темир маҳсулотларини) етказиб бериш ва Тошкент - Челябинск авиарейсини ташкил қилиш борасида сўз юритди. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама шартномаларда ҳам бу борада келишувлар борлиги ҳамда айнан Тошкент шаҳридаги бир қатор бунёдкорлик ишларида бу анча қўл келаётганлиги ҳақида фикр билдирилди. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Жанубий Урал савдо уйи очилиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид