Жиззах вилоятига генерал-полковник Зокиржон Алматов ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов масъул ходимлар билан бирга Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.
Икки кун давом этган ташриф чоғида, ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар билан танишди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси генерал-полковник Зокиржон Алматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Жиззах шаҳридаги 2-сонли ички ишлар бўлинмаси, Жиззах шаҳридаги милиция таянч пунктларида ички ишлар органлари ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасида яратилган шароитлар билан ҳам танишиб, вилоят ИИБ ҳузуридаги госпиталнинг очилиш маросимида қатнашди.
Жиззах вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида ташкил этилган йиғилишга шаҳар ва туманлар ички ишлар бўлимларининг бошлиқлари, соҳавий раҳбарлар, профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, Ёшлар иттифоқи фаоллари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари таклиф этилди.
Йиғилишни Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев бошқариб борди.
Тадбирда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, милиция таянч пунктлари фаолиятини жонлантиришга, маҳаллаларда жиноятчилик ҳолатларини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳеч кимга сир эмас, олиб борилаётган чора-тадбирларга қарамай, айрим жиноят турлари, хусусан, ўз жонига қасд қилиш, ўғрилик, безорилик, аёллар ўртасидаги жиноят кўпайиб бормоқда. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш эса нафақат соҳа ходимлари, балки жараёнга кенг жамоатчиликни ҳам жалб этишни талаб қилади. Йиғилишда айни масала юзасидан танқидий фикрлар билдирилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Мавзуга оид
16:45 / 22.12.2024
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
12:23 / 19.12.2024
Манба: Жиззах вилояти ҳокими ишдан олинган
12:31 / 10.11.2024