Ўзбекистон | 00:54 / 01.06.2018
3652
1 дақиқада ўқилади

Сайёҳлар учун турли мавзудаги хариталарни ишлаб чиқариш либераллаштирилмоқда

Меҳмонхона, қадамжолар ва бошқа инфратузилма объектлар тасвирланган ҳолда сайёҳлар учун тайёрланиши кўзда тутилган турли мавзудаги хариталарни чоп этишда энди картографик ишларни олиб ташкил қилиш бўйича алоҳида лицензия талаб этилмайди. Бу ҳақда ҳукумат томонидан 29 май куни имзолаган ҳужжатда шундай дейилади. 

Ушбу ташаббус билан Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳларга турли мавзуда ишлаб чиқарилган хариталарни таклиф этиш имконияти анча ошиши мумкин. Шунингдек, ҳукумат қарорида таъкидланган бандлар хариталарни ишлаб чиқариш ва тарқатиш нархига ҳам таъсир қилиб, уни арзонлаштиришини назарда тутади. 

Шундай қилиб, турли қизиқишга эга бўлган сайёҳларга ҳар хил хариталарни мавзуларга ихтисослаштирилган ҳолда сотиш мумкин.

Мавзуга оид