Light | 00:10 / 04.06.2018
19352
3 дақиқада ўқилади

3 июнь куни билан боғлиқ оламшумул ихтиролар: парашют, нетбук ва бошқалар 

1785 йил 3 июнида франциялик Франсуа Бланшар дунёдаги илк парашютни тақдим қилган. Парашютнинг хомаки чизмалари бундан анча аввал яшаган Леонардо да Винчи қўлёзмаларида топилган бўлса-да, бироқ айнан Бланшар парашютни ҳаво шари фалокатга учраганда қўлланувчи қутқарув мосламаси сифатида тақдим қилган.

Франсуа Бланшар парашюти
Фото: Travelask

Бланшар илк парашютни ўзида синаб кўришга жазм қила олмаган, бунинг ўрнига у парашютда 300 метр баландликдан ерга итни ташлаган. У кейинги синовларида ит ўрнига қўйдан фойдаланган. Парашют билан сакраган биринчи одам эса франциялик аэронавт Андре-Жак Гарнере бўлган ва бу 12 йил ўтгач содир бўлган.

Замонавий парашютлар
Фото: Getty Images

Бугунги кунда қўлланувчи парашют эса 1911 йилда Киев ҳарбий билим юрти битирувчиси ва актёр Глеб Евгеньевич Котельников томонидан яратилган. 

Глеб Котельниковнинг парашюти
Фото:Fishki

1875 йил 3 июнда Александр Грэхэм Белл “гармоник телеграф”нинг магнит микрофони ёрдамида илк бор нутқни масофага узатган. Бу тажриба пировард натижада телефоннинг яратилишига олиб келган. Телефоннинг илк муваффақиятли синови 5 йилдан кейин – 1880 йилда амалга оширилган. Қурилма дастлаб фотофон деб аталган. 

Александр Белл телефон орқали суҳбатлашмоқда
Фото: ua.tehpo

1994 йил 3 июнда Casio ва Palm Computing компаниялари илк чўнтакда олиб юрилувчи компьютер – Zoomer’ни чиқарган. Бу қурилма илк бор PDA (personal digital assistant ёки шахсий рақамли ёрдамчи)  номини олган ва Apple Newton билан рақобат қилишга чорланган. Айнан Zoomer қурилмаси Apple ўзининг лойиҳасини тугатишига олиб келган. Ўшандан кейин Apple бирор марта бундай қурилмалар бозорига чиқишга уринмаган ва фақатгина 2007 йилда iPhone’ни яратиб, бу бозорга зафар билан қайтган.

Zoomer 
Фото:pinsdaddy

2008 йил 3 июнда Intel компанияси Atom процессорларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Процессор илк бор Тайбэйдаги Computex 2008 кўргазмасида тақдим қилинган ва шу ернинг ўзида Intel Atom’да ишловчи илк нетбуклар намойиш қилинган. Ҳозирда нетбуклар деярли ишлаб чиқарилмайди.

Intel Atom негизида қурилган илк нетбуклардан бири ASUS EeePC
Фото: Pocket-lint

 

Мавзуга оид