Талабаларни мажбурий ишга жалб қилган раҳбарлар ишдан олинди
Қорақалпоқ давлат университетининг кимё-технология кафедраси мудири М.А. шу йили 29 май куни Қорақалпоқ давлат университети кимё-технология факультетининг нефть ва газни қайта ишлаш технологияси таълим йўналиши талабаларини дарсларидан озод қилдириб, Нукус туманидаги ўзининг «Шортанбай танги» фермер хўжалигига дала ишларига мажбурий тусда меҳнатга жалб қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтида.
Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатни ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам Қорақалпоқ давлат университетининг кимё-технология кафедраси мудири М.А. талабаларни ёрдам бериш учун фермер хўжалигига олиб борганини ва шу куннинг ўзида соат 10:30ларда факультет деканатининг кўрсатмасига асосан талабаларни университетга қайтариб олиб келганини, қилган ишидан пушаймон эканини маълум қилгани аниқланган.
Қорақалпоқ давлат университетининг кимё-технология кафедраси мудири М.А. ҳамда кимё-технология факультети декани Р.К. 2018 йил 2 июнь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани билдирилади.
Мавзуга оид
17:08 / 10.09.2024
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори 34 млн сўм жаримага тортилди
21:59 / 27.08.2024
«Ташаббусли бюджет»да овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят тушди
15:20 / 26.08.2024
Бухорода мактаб ўқитувчилари “Ташаббусли бюджет”га овоз йиғишга мажбурланяпти
23:30 / 14.08.2024