Спорт | 11:03 / 19.06.2018
16759
1 дақиқада ўқилади

Игорь Шквирин мураббийликка қайтди

Фото: championat.asia

Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этаётган Термизнинг «Сурхон» клуби бош мураббийи Дилшод Нуралиев истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унинг ўрнини «Олмалиқ» ва «Сўғдиёна» клубларининг собиқ устози Игорь Шквирин эгаллади. 

Дилшод Нуралиев эса Ўзбекистон U17 ўсмирлар терма жамоасида иш бошлаши кутилмоқда.

Айни пайтда «Сурхон» Про-лига 15-туридан сўнг, «А» гуруҳида 26 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид