Ўзбекистон | 14:39 / 27.06.2018
5069
2 дақиқада ўқилади

Сайёҳлар энди хорижий валюта карталарида савдо қилиши мумкин

Фото: Elexonic

Республика ҳудудларида хорижий туристлар томонидан турли хил совғалар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотларни харид қилиб олишда қулайлик яратиш мақсадида, туристлар ташриф буюрадиган объектлар, ҳунармандлар марказлари, текстиль маҳсулотлари, заргарлик ва ипак маҳсулотларини сотиш жойларида хорижий валюта (Visa, Master Card, Union Pay) карталарида савдо қилиш бўйича зарурий шароитларни яратиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда, деб хабар берди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот маркази.

Туристлар ташриф буюрадиган объектларни банкоматлар ва терминаллар билан таъминлаш хамда миллий валютадаги мавжуд “Uzcard” тўлов инфратузилмаларида хорижий валюта карталарига хизмат кўрсатиш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда. “Uzcard” тизимидаги терминалларда халқаро Union Pay карталари қабул қилиниши ташкил этилган бўлиб, MIR, Visa, Master Card карталарини қабул қилиш ишлари жорий йил июнь ойи якунига кадар якунланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, бугунги кунда республика ҳудуди бўйича савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, банк инфратузилмалари, жумладан туристлар ташриф буюрувчи объектларра хорижий валютадаги пластик карточкаларни қабул қилувчи 2 358 та терминаллар ва 151 та банкоматлар ўрнатилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 6 мартдаги Р-5231-сонли фармойишига кўра тижорат банклари хамда процессинг марказлари томонидан қўшимча равишда миллий ва хорижий валютадаги карталарни қабул қилувчи жами 21 880 дона терминал ва 121 дона банкоматлар олиб келинди.

Таҳлиллар натижасида, республика бўйича фаолият кўрсатаётган жойлаштириш объектлари (меҳмонхоналар) ўрганилганда, жорий йилнинг 11 июнь ҳолатига 421 та объектларда жами 37 та валюта айирбошлаш шаҳобчалари фаолият юритмоқда, шунингдек, 66 та объектга 81 дона банкомат ва 419 та объектга 436 та терминаллар ўрнатилган (2 таси фаолиятини вақтинча тўхтатган).

Мавзуга оид