Жамият | 15:26 / 29.06.2018
13341
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда қайнакасининг умрига зомин бўлган куёв ушланди

Фото: KUN.UZ

28 июнь куни Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Гулистон маҳалласида яшовчи А.Р. шу маҳаллада яшаган қайнакаси 1-гуруҳ ногирони Б.Ҳ.нинг уйида ўзаро жанжал оқибатида унинг бошига ёғоч бўлаги ва обдаста билан уриши натижада Б.Ҳ. воқеа жойида ҳалок бўлган. 

А.Р. ушланган.

Мавзуга оид