Ўзбекистон | 13:07 / 09.07.2018
13483
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВда янги тайинлов амалга оширилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди. Ашраф Хўжаев вазирликнинг Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармасининг Хорижий инвестициялар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

У бунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонасида иккинчи котиб лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид