Жаҳон | 20:31 / 11.07.2018
8502
2 дақиқада ўқилади

Брюсселдаги НАТО саммити вертолётлар шоуси билан очилди

Фото: AP Photo/Markus Schreiber

Брюсселда бугун очилган НАТО саммити қисқача авиашоу билан бошланди. Шимолий Атлантика альянсининг 13 давлатига тегишли 26 та вертолёт ташкилотнинг янги бош қароргоҳи узра тартиб билан учиб ўтишди, деб ёзади ТАСС.

НАТОга аъзо 29 давлат ва ҳукумат раҳбарларини жамлаган форумни очар экан, ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг бўлажак музокараларнинг бош мақсади жамоавий мудофаа имкониятларини кучайтириш ва терроризмга қарши кураш учун саъй-ҳаракатларни янада жипслаштириш эканлигини қайд этди. «Бир неча йил аввал биз мудофаа бюджетларини қисқартирган эдик, — деди у. — Бугун эса биз бу жабҳага кўпроқ сармоя ётқизишга тайёрмиз».

Бельгия ташқи ишлар вазири Шарль Мишель саммит арафасида Санкт-Петербург шаҳрида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг яримфинал учрашувида майдонга тушган Бельгия ва Франция терма жамоалари «ажойиб бирдамлик ва жамоавий руҳни намойиш этиб беришган»ини қайд этди. Французлар минимал ҳисобда ғолиб чиқишди ва энди финалда Англия – Хорватия жуфтлиги ғолибини кутишади.

Мавзуга оид