Жаҳон | 01:23 / 14.07.2018
12119
1 дақиқада ўқилади

Покистондаги портлаш оқибатида 128 киши ҳалок бўлди 

Покистонда парламент сайловлари ўтказилишига 12 кун қолганда Белужистон вилоятида 13 июлда портлаш содир этилди. Портлаш оқибатида камида 128 киши ҳалок бўлган, 100 дан кўпроқ одам яраланган. Бу ҳақда Geo TV телеканали маълум қилди.

Террорчи-худкуш ўзини Мастунг округида портлатган. Воқеа сайловчилар намойиши ўтказилаётган жой яқинида содир бўлган.

Фото: AFP

Ҳалок бўлганлар орасида Белужистон халқ партиясидан номзод Навабзода Сирож Раизаний ҳам бор бўлиб, у сайловчилар билан учрашув ўтказаётган бўлган.

Название

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. Воқеа жойида полиция ва хавфсизлик кучлари нарядлари кучайтирилган.

Фото: AFP

Покистон марказий сайлов комиссияси теракт сабабли бу сайлов округидаги сайловларни кўчиришга қарор қилган.

Мавзуга оид