Жаҳон | 22:41 / 22.08.2018
41360
1 дақиқада ўқилади

Зиёратчи аёл Ҳаж сафари вақтида ўғил фарзандли бўлди

Фото: billionnews.ru

Икки миллиондан зиёд мусулмон Қурбон ҳайит байрамини муқаддас Макка шаҳрида кутиб олмоқда. Куни кеча зиёратчилар Арофат тоғидаги асосий амаллардан бирини бажаришди, дея хабар беради Vesti.ru.

Арофат тоғида бажариладиган амаллар вақтида зиёратчи аёллардан бири ўғил фарзандини дунёга келтирди.

Манбага кўра, аёл 70 метрли тепаликдан тушишга зўрға улгурган. Бундай воқеа тарихда биринчи марта рўй берганлиги қайд этилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 29 июлидан 13 августига қадар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси "Ҳаж-2018" дастури бўйича Саудия Арабистонига 7200 нафар зиёратчини ташиган. 

Мавзуга оид