Жамият | 12:56 / 24.08.2018
20867
1 дақиқада ўқилади
Сурхондарёда икки нафар велосипедчи ҳалок бўлди
23 август куни Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу туманда яшовчи М.П. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Қорасув-Ангор” йўлининг 3-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипеддаги фуқаролар Б.Ҳ. ва Қ.А.ни уриб юборган.
Натижада иккала фуқаро ҳам жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024