Ўзбекистон | 21:30 / 13.09.2018
27832
2 дақиқада ўқилади

«Тошиссиққуввати» Қатортол кўчасида иссиқлик қувури ёрилиши бўйича маълумот берди

Фото: Facebook

Бугун, 13 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасида қувур ёрилиши натижасида иссиқ сув оқими йўл қопламасини ёриб юборди.

«Тошиссиққуввати» Чилонзор туман бошқармаси «Kun.uz»га маълум қилишича, авария иссиқлик тармоқларида қувурлар мустаҳкамлигини текшириш ишлари олиб борилиши натижасида содир бўлган.

«Тошиссиққуввати» ДУК 2018/2019 иситиш мавсумига тайёргарлик мақсадида, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, иссиқлик тармоқларининг режали синовларини ўтказмоқда. Иссиқлик тармоқлари синовлари тўғрисида 28 августдаёқ ОАВ орқали эълон қилинганди.

13 сентябрь куни 5-ИМ иссиқлик манбаи таъсир доирасининг механик зичлик ва мустаҳкамликка (опрессовка) синовлар ўтказилаётганда, Қатортол кўчасидаги иссиқлик тармоқларининг эскирган участкасида магистрал қувурнинг ёрилиши содир бўлди, бунинг оқибатида асфальт қопламасининг бузилиши  содир бўлди ва шу ҳудуддаги «Спарк» ва «Матиз» енгил автомобиллари бузилган асфальт қопламаси туфайли шикастланди.  

Ҳозирда синов ўтказиш вақтида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Автомашиналарга етказилган зарарларни қоплаш мақсадида «КРОСС» суғурта компанияси томонидан келтирилган зарарларни баҳолаш ишлари амалга оширилмоқда», — дейилган хабарда.

Фото: «Тошиссиққуввати»
Фото: «Тошиссиққуввати»
Фото: «Тошиссиққуввати»

Мавзуга оид