Жаҳон | 15:15 / 25.09.2018
11601
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: ФХХ Петров ва Бошировнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқишини текширмоқда

Фото: Russia Today

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) россияликлар Александр Петров ва Руслан Бошировнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолатни текширувдан ўтказмоқда. Бу ҳақда «Росбалт» вазиятдан хабардор манбага асосан маълум қилди.

Нашр маълумотларига кўра, гап хорижга чиқиш паспортларини олиш учун уларнинг анкетаси ҳамда чегараларни кесиб ўтишгани ҳақидаги маълумотларининг эълон қилиниши борасида кетмоқда. Петров ва Бошировнинг анкеталари ҳамда бошқа ҳужжатларини сотиб юборган одамлар қидирилмоқда.

Манба сўзларига кўра, айни дамда анкеталарнинг сизиб чиқиши ИИВ йўналиши бўйича рўй бергани, буни қилган ходим эса кимнинг ҳужжатларини сотаётганини билмагани маълум бўлиб турибди. Шунингдек, манбанинг қайд этишича, «сизиб чиқиш»га йўл қўйганларга нисбатан «жуда жиддий чоралар» кўрилади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петров ва Боширов ҳақида янги маълумот пайдо бўлгани, улар муқаддам Нидерландияда ҳибсга олингани хабар қилинганди.

Мавзуга оид