Иноятовдан Усмоновгача. Сенатнинг 16-ялпи мажлиси қандай ўтди?
27-28 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
Бу галги ялпи мажлисда сайланган янги сенаторлар иштирок этишди. Хусусан, Бухоро вилоятидан Шуҳрат Чўлиев, Жиззах вилоятидан Эргаш Солиев, Наманган вилоятидан Мавлуда Имомова, Одилжон Маматкаримов, Бахтиёр Умаров, Навоий вилоятидан Жамшид Ходжаев, Сирдарё вилоятидан Улуғбек Сотиболдиев, Сурхондарё вилоятидан Абдуқодир Тошқулов, Қашқадарё вилоятидан Рўзибой Саидов ва Тошкент шаҳридан Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сенатда таништирилди.
Бугун, 28 сентябр куни ўз ишини якунлаган Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлиси давомида жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган 21та масала, шу жумладан 14та қонун кўриб чиқилиб, маъқулланди.
«Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида»ги ва бошқа бир қатор қонунлар шулар жумласидандир.
Шунингдек, муҳокамалар якунлари бўйича вазирликлар ва идораларнинг, жойлардаги ижро ҳокимияти органларининг масъулиятини оширишга қаратилган ҳамда тезкор равишда ҳал этилиши тақозо этадиган муҳим масалалар юзасидан амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида тегишли қарорлар қабул қилинди.
Жумладан, қишлоқ хўжалигида норасмий бандлик даражасини қисқартириш ҳамда ишчиларни ижтимоий ҳимоялаш, шу билан уларнинг пенсия таъминоти кафолатларини мустаҳкамлаш бўйича давлат назоратининг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоровга парламент сўрови юборилди.
Сенаторлар Бухоро вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини ҳам эшитишди.
Мавзуга оид
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
14:50 / 18.12.2024
Сенат 2025 йилга мўлжалланган давлат бюджетини маъқуллади
15:48 / 20.11.2024