Жаҳон | 17:24 / 28.09.2018
53207
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистонлик депутат Ўзбекистонга сув сотишни таклиф қилди

Фото: AKIpress

Қирғизистон парламенти депутати Кенжебек Бокоев Вазирлар Маҳкамасига қўшни давлатларга сув сотишни таклиф қилди. Бу ҳақда Nur хабар бермоқда.

«Талас вилоятидаги Киров сув омборида 2 минг гектар ер сув остида қолди. Биз эса у ерда сувни тўплаб, Қозоғистонга бермоқдамиз. Умуман олганда, Қозоғистон ва Ўзбекистон сув омборидан сувнинг 90 фоизини бепул ишлатмоқда. Вазирлар Маҳкамаси улардан тўлов олиш бўйича масалани ўрганиб чиқиши керак», - дея ҳисоблайди у.

Шунингдек, сиёсатчининг таъкидлашича, Талас вилоятининг ўзида суғориш ҳолати етарли эмаслиги сабабли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қиймати кескин тушиб кетди, натижада аграрчиларнинг иши ўзини оқламаяпти.

Шу билан бирга, Қозоғистон сув истеъмоли эвазига йилига 70 млн тенге миқдорида маблағ ҳисобидан объектни таъмирлайди, бироқ Қирғизистон томони ушбу маблағлар камлигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда жойлашган Киров сув омбори 1975 йилда қурилган. Объект 550 миллион куб метр сувни сиғдириши мумкин. Қирғизистон ундан сувнинг 12 фоизидан кўпроғини сарфлайди, қолгани эса Қозоғистон томонидан истеъмол қилинади.

Киров сув омбори
Фото: ОБСЕ

Мавзуга оид