Ўзбекистон ва БАА 1 млрд долларлик қўшма инвестицион жамғарма ташкил этди
Ўзбекистон ва БАА тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича 1 млрд долларлик қўшма инвестицион жамғарма ташкил этди. Бу ҳақдаги келишув 3 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-БАА бизнес-форуми доирасида имзоланди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.
Жамғарма Ўзбекистон иқтисодиётининг турли соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштиришга мўлжалланган.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Суҳроб Холмуродов бизнес-форум иштирокчиларига табрик сўзида томонлар яқин вақт ичида 3 млрд долларликдан ортиқроқ келишувлар имзолашни режалаштирганини маълум қилди.
«Бу чегара эмас, бошланиши. Умид қиламанки, тадбиркорларимиз бу миқдорни сезиларли даражада ошира олишади», – таъкидлади у.
Ўзбекистон ва БАА ўртасида товар алмашув ҳажми 2017 йилда 110,3 млн долларни ташкил этди. Ўзбекистон пахта толаси, ипак, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва хизматларини экспорт қилган бўлса, БААдан механик ва электр жиҳозлар, қаҳва, чой, мебель, транспорт воситалари, кийим ва спорт жиҳозлари импорт қилинди.
Айни пайтда Ўзбекистонда Амирлик инвестициялари иштирокида 92 корхона фаолият кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
10:50 / 23.09.2024
БАА Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
11:24 / 29.08.2024