«Ўзтрансгаз» раиси газ нархининг ошиши тўғрисида ўз фикрини билдирди
Бугун Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги анжуманида «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шарифжон Турсунов иштирок этди, деб хабар берди ЎзА.
3 октябрь куни Халқаро Пресс-клубда «Энергетика ресурслари: ислоҳотлар даврида тежамкорлик ва истеъмол маданиятидаги муаммоларнинг таҳлили» мавзусида анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирда «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шарифжон Турсунов иштирок этди. У газ нархларининг ошиши аниқ эмаслигини маълум қилди.
«Газ нархларининг ошиши аниқ эмас. Нархлар ошишини тасдиқлай олмайман. Қолаверса, газ нархларининг кўтарилиши ёки ўзгаришини «Ўзтрансгаз» ҳал қилмайди. Бу бизнинг ваколатимизга кирмайдиган масала», - дея айтиб ўтган Шарифжон Турсунов.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ва турли Telegram каналларида электр энергияси, газ, сув ва ёқилғи нархларининг ошиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 20.09.2024
ГФР иқтисодиёт вазири: Германияда энди газ тақчиллиги йўқ
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
11:16 / 12.09.2024
Евроиттифоқ Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёр
13:51 / 10.09.2024