Сурхондарё йўлларида постлар яна ишга тушгани ҳақиқатми?
Яқинда KUN.UZ таҳририятига сурхондарёлик бир гуруҳ фуқаролардан мурожаат келиб тушган эди. Мурожаатга кўра, вилоят ички йўлларида ўтган йили олиб ташланган туманлараро баъзи йўл-патруль постлари фаолияти яна қайта ишга туширилгани ва бу ҳол ҳайдовчиларга қийинчилик туғдираётгани ҳақида эди.
Айни пайтда KUN.UZ мухбирлари Сурхондарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди. Улар мурожаатда келтирилган Термиз – Денов йўли бўйлаб ўтишган. Бироқ у ерда постлар йўқлиги, бирор йўл-патруль хизмати ходими машиналарни тўхтатиб, ҳайдовчиларнинг вақтини олиб, уларни асоссиз текшириш билан шуғулланмаётганига гувоҳ бўлишган.
Мухбирларимиз бу борада маҳаллий ҳайдовчиларни суҳбатга тортишганида, улар бир неча кун аввал пахта масалалари билан боғлиқ хавфсизлик чора-тадбирлари нуқтаи назаридан постлар маълум вақт ишлагани ва ҳозирда улар яна ўз фаолиятини тўхтатганини айтишган.
Айни дамда Термиз – Жарқўрғон – Қумқўрғон – Шўрчи – Денов – Сариосиё – Узун туманлари оралиғида йўл-патруль постлари фаолиятига дуч келинмаган. «Бироқ йўлда бир қанча фоторадарлар фаолияти йўлга қўйилган», деб хабар беради KUN.UZ мухбири Сурхондарё вилоятидан.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида, кўплаб йўл-патруль постлари ички туризм ривожланишига ва оддий аҳолининг ҳаракатланишига салбий таьсир этаётган омиллардан бири бўлаётганини таъкидлаб ўтган эди.
Мавзуга оид
18:14 / 16.12.2024
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
16:35 / 26.11.2024
Сурхондарёда эрта никоҳни тарғиб қилган блогер жаримага тортилди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
14:50 / 21.11.2024