Туркия суди америкалик пастор Брансонни озод қилди
Туркиянинг Измир суди 2016 йил давлат тўнтарувига уринишга алоқадорликда айбланган америкалик пастор Эндрю Брансонни 3 йил бир ой 15 кунлик қамоқ жазосига маҳкум қилиб, уни уй қамоғидан озод этди. Бу ҳақда NTV телеканали маълум қилди.
Таъкидланишича, суд Брансон ҳибсда ушлаб турилган вақтни ҳисобга олиб, ундан барча эҳтиёт чораларини, жумладан мамлакатни тарк этиш тақиқловини бекор қилган.
Брансоннинг ўзи эса сўнгги сўзида “Мен айбдормасман, Туркияни яхши кўраман ва оқланишни истайман”, деб айтган. Аввалроқ суд Брансон адвокатларининг уни уй қамоғидан озод қилиш ҳақидаги апелляциясини 3 марта рад этганди.
Охирги вақтда Вашингтон ва Анқара ўртасидаги муносабатлар жумладан Брансоннинг ҳибсга олиниши сабабли ёмонлашган. АҚШ молия вазирлиги август бошида Брансоннинг ҳибсга олиниши бўйича Туркия адлия вазири Абдулҳамит Гул ва ички ишлар вазири Сулаймон Сойлуни “инсон ҳуқуқларини жиддий бузишларда” айблаб, уларга қарши санкциялар киритган.
Аввалроқ Туркия ва АҚШ ўртасида Брансон бўйича махфий келишувга келингани маълум қилинганди. Унга кўра, Туркия Брансонни озод қилади, АҚШ эса бунинг эвазига Туркияга иқтисодий босимни заифлаштиради.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024