Жаҳон | 00:32 / 13.10.2018
13069
2 дақиқада ўқилади

Халқаро тартиб том маънода барбод бўлмоқда – Эрдўған 

Фото: Anadolu Agency

Миллиардлаб одамлар ўз умидларини боғлайдиган халқаро тартиб том маънода барбод бўлмоқда. Бундай фикрни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билдирди.

“Ёмон тартиб тартибсизликдан яхшироқ деган фикр тартибсизликни давом эттирмасликка чорлайди. Аксинча, у зудлик билан ўзгартиришлар амалга ошириш зарурлигига ишора қилади. Туркия БМТни, айниқса Хавфсизлик кенгашини зудлик билан ислоҳ қилиш зарурлигини айтади. “Дунё бешдан каттароқдир” (БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 доимий аъзоси: Россия, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Хитой назарда тутилган) фикри билан ифодаланган чорловимиз негизида адолатга талаб ётади”, деб айтган Эрдўған.  

Туркия етакчиси аввалроқ Россия ва Туркия ўртасида Суриянинг Идлибидаги вазиятни тартибга солиш бўйича эришилган келишувлар муҳимлигини таъкидлаб ўтган. “Биз томондан Идлибда эришилган барқарорлик ўн минглаб одамларни ўлимдан, миллионлаб одамларни фақирликдан сақлаб қолди”, деб таъкидлаб ўтган Эрдўған. 

Мавзуга оид