Жаҳон | 08:29 / 16.10.2018
8757
1 дақиқада ўқилади

Скрипалларнинг заҳарланиши Солсберидаги кўчмас мулк бозорига зарба берди

Фото: Matt Cardy/Getty Images

ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизини Британиянинг Солсберида шаҳри заҳарлаш шунга олиб келдики, ушбу шаҳарда кўчмас мулк қарийб 10%га арзонлашди. Бу ҳақда The Guardian газетаси ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, май ойидан июль ойига қадар сотилган уйлар ўртача 299,2 минг фунт турган. Бироқ, ундан аввалги уч ойда улар ўртача 328,2 минг фунт стерлингга сотилган.

Cashback Remortgages кредит ташкилотининг тадқиқотига кўра, Солсберида кўчмас мулкка нархларнинг тушиши тахминан 8,8 фоизни ташкил этди. Солсбери жойлашган Уилтшир графлигининг бутун ҳудудида шу даврда кўчмас мулк қиймати 1,9%га ўсишига қарамай, юқоридаги шаҳарда нархлар пасайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Солсберидаги заҳарлаш билан боғлиқ ҳолатда гумонланаётган «Александр Петров» ГРУ зобити Александр Мишкин бўлиб чиққанди.

Мавзуга оид